"Севилья” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Барселона”га қарши (0:2) Испания Кубоги финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Севилья” яхши ўйин олиб борди ва финалга хос курашди. “Барселона” бир киши кам бўлиб қолганида, тўпни назорат қилишга уриндик. Ҳар икки жамоада асосий вақтда ҳисобни очиш имконияти бўлди. Европа Лигаси финалидан сўнг яна бир финалда ўйнаш осон эмас. Голли вазиятлардан фойдаланганимизда, ютардик. Бироқ бу “Барселона” ва жамоа истаган вақтда ғалабани илиб кетиши мумкин”, – дейди Унаи Эмери.