"Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер клубнинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Томаш Росицки билан хайрлашди. Сўнгги йилни жароҳатини даволаш билан ўтказиб юборган Росицки жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқда.
«Томашда "Арсенал"ни ўйинларини севувчи инсонлар кутадиган жиҳатлар мужассам эди. Ҳаттоки мен Росицкини "Арсенал" футболчилари учун идеал намуна деб ҳам айтганман. Томаш жароҳат сабабли кам ўйнаганлиги учун жуда ҳам афсусланаман. Чунки, у ноёб иқтидор эгаси. Афсуски, Росицки кетяпти, бироқ, мен унга машғулот ўтганимдан фахрланаман. У енгил ҳаракат қилади, Томашда камдан кам рўй берадиган иқтидор бор — тўп унга етиб келганидан кейин ўйин тезлигини бироз ошади», — деди Венгер "Арсенал" клуби расмий сайтига.