Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

«Бўри» ўлжаси

Баҳо:
+ | -

Бундеслиганинг ўртамиёна жамоалари сирасидаги «Вольфсбург» ўз вақтида Феликс Магатни бош мураббийликка таклиф этиб, муайян натижаларга эришганди.

«Темир Магат»­нинг кашфиётлари эвазига «бўрилар» Германия чемпионлигига сазовор бўлишди, баъзи футболчилар ҳозирда ҳам жамоага садоқат билан хизмат қилишмоқда, айримлари эса катта даромад келтирган ҳолда бошқа жамоаларга йўл олишди.

Эдин Жеко - 2007|2008 йиллар мавсуми

Баҳоси: 4,5 млн. евро

Аввалги жамоаси: «Теплице»

Кўрсаткичлари: 111та ўйин, 66та гол

«Вольфсбург» бошқарувини қўлга олган Феликс Магат жамоани қайтадан шакллантиришга қарор қилганди. Жеко мураббийнинг энг омадли харидларидан бирига айланди. Уни «бўрилар»га сотган «Теплице» ҳам рисоладагидек манфаат кўрди - Эдин чехияликлар сафига «Железничар»дан атиги 25000 евро эвазига ўтганди. Қизиғи, босниялик ҳужумчи ўз юртида ярим ҳимоя чизиғида тўп сурган ва ношуд футболчи сифатида баҳоланганди. «Теплице» уни олдинги чизиқда ўйнатгач, Жеконинг маҳорати юзага чиқа бошлади.

«Темир Магат» ҳам уни 2007 йили «Ле Ман»дан 9 млн. еврога харид қилинган Графите билан ёнма-ён позицияга туширди. Натижада, Эдин бразилиялик касбдоши билан ажойиб тандем ташкил этиб, «бўрилар»ни шоҳсупага олиб чиқди. Бундан ташқари, икковлон 54та гол уриб, Ули Хёнесс-Герд Мюллер жуфтлиги томонидан ўрнатилган бундеслига рекордини янгилашди.

2010 йили Жеко «Вольфсбург» тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчи сифатида клуб тарихидан жой олди. Унинг «бўрилар» сафидаги голлари сони 85тага етди. Ҳужумчи янада юқорироқ натижани қайд этиши муқаррар эди. Бироқ мутасаддилар «Манчестер Сити»нинг ўта манфаатли таклифини рад этолмадилар ва 37 млн. эвазига Жекодан воз кечишди. Тўғри, Англияда Жеко ўз маҳсулдорлигини кўрсатолмаганидан кейин 2015 йили «Рома»га ўтиб кетди.

Звездан Мисимович - 2008|2009 йиллар мавсуми

Баҳоси: 4 млн. евро

Аввалги жамоаси: «Нюрнберг»

Кўрсаткичлари: 65та ўйин, 17та гол

Мисимович «Вольфсбург»да икки мавсум тўп сурди. Лекин айнан «Темир Магат» раҳбарлиги остида ўз фаолиятидаги энг ёрқин ўйинларни намойиш этди. «Бўрилар»­нинг чемпионликка эришишларида босниялик ярим ҳимоячи муҳим роль ўйнади. У Жеко-Графите жуфтлиги ортидан ўрин олиб, ўзига хос ҳужумкор учликни ташкил этганди.

«Вольфсбург»га қадар Мисимовичнинг ишлари юришмаётганди «Бавария» ундан умидини узгач, футболчи етарли амалиётга эга бўлиш мақсадида «Бохум»га ўтганди. Бироқ унинг бахтига қарши, жамоа ўша йили элитани тарк этди. Тўғри, Звездан «Бохум»нинг кучлилар сафига қайтишида муҳим роль ўйнади. Аммо бу жамоа билан жиддийроқ натижаларга умид қилишнинг иложи йўқ эди. Шу боис, футболчи «Нюрнберг» орқали Магатнинг «бўрилар»и сафига ўтди ва дастлабки мавсумда 7та гол ва 20та самарали узатмани амалга оширган ҳолда чемпионликка эришди. Жамоани Магат тарк этганидан сўнг Мисимовичнинг парвози сўна бошлади - Стив Макларен «Вердер»дан харид қилинган Диегога кўпроқ ишонч билдирди. Звездан «Галатасарой» ва Москванинг «Динамо»сидан кейин Хитойга йўл олди. У ҳозирда «Гуйчжоу Жэньхэ» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Виейринья - 2011|2010 йиллар мавсуми

Баҳоси: 4 млн. евро

Аввалги жамоаси: ПАОК

Кўрсаткичлари: 64та ўйин, 3та гол

Бу футболчи ҳам Магатнинг топилмаси. Лекин уни «Вольфсбург»даги иккинчи даврида кашф этди - Маклареннинг фаолиятидан қониқмаган мутасаддилар яна Магатга мурожаат қилишди. Мураббий эса арзимаган баҳога савияли футболчиларни харид қилиш қобилиятини намойиш этди. Тўғри, португалиялик футболчи ҳам бир пайтлар юзага чиқмаган маҳорат соҳиблари рўйхатидан жой олишга яқин турганди. 2003 йилда U-17 жамоаси билан Европа чемпиони бўлиб, «Порту»га ўтганди. Бироқ «аждаҳолар» сафида ҳам, «Лейшоеш»даги ижара фаолиятида ҳам ишончни оқламади. Оқибатда, Виейринья арзимаган 350000 евро эвазига «ПАОК»ка сотиб юборилди. Футболчининг Грециядаги дебюти омадсиз бошланган бўлсада, Фернанду Сантеш ўз ватандошига ишонч билдиришда давом этди. Кейинчалик мухлислар Виейриньяни икки марта жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди, «Вольфсбург» эса 26 ёшли ярим ҳимоячи учун 4 млн.ни аямади.

«Темир Магат» «бўрилар»ни тарк этганига анча бўлганди. Бироқ Виейринья ҳозир ҳам жамоада. Унинг асосий қуроли - универсаллик. Ҳатто, марказий ҳужумчи сифатида ўйнаган футболчини ҳозирги мураббий Дитер Хеккинг тез-тез қанот ҳимоясида туширмоқда. Албатта, жароҳатлар футболчининг барқарор тўп суришига халал бермоқда. Саломатлиги жойида бўлган пайт Виейринья ишончли ўйнайди, стандарт вазиятлардан аниқ тўп узатишда унга етадигани йўқ.

Диего Бенальо - 2007|2008 йиллар мавсуми

Баҳоси: 1,5 млн. евро

Аввалги жамоаси: «Насьонал»

Кўрсаткичлари: 241та ўйин

19 ёшли «Грассхопер» дарвозабони бундеслигада ўз омадини синаб кўриш мақсадида «Штутгарт» билан шарт­нома имзолаганди. Бироқ Тимо Хильдесбранд ўрнини эгаллашни уддалай олмади. Захира ўриндиғидаги 3 йиллик фаолиятдан сўнг  Бенальо Португалиянинг «Нась­о­нал»ига йўл олди. Португалиядаги фаолиятидан воқиф бўлган Магат унга қизиқиб қолди. Бу пайтда Диего энг яхши посбонлардан бирига айланганди. Шунга қарамай, тежамкор Магат Бенальони бор-йўғи 1,5 млн. эвазига ўз жамоасига қўшиб олди.

Диего эса ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мураббий бежизга ишонч билдирмаганини исботлади. Германия кубогининг нимчорак финалида «Шальке»га қарши майдонга тушган дарвозабон пенальтилар серия­сида қаҳрамонлик кўрсатди. «Вольфсбург»нинг чемпионлик мавсумида ҳам дарвоза дахлсизлиги асосан Диего­га ишониб топиширилди. 31 марта майдонга тушган посбон ўз дарвозасидан 37та гол ўтказиб юборди. У ҳозир ҳам «бўрилар»нинг биринчи рақамли кипери.

Жосуэ - 2007|2008 йиллар мавсуми

Баҳоси: 1,46 млн. евро

Аввалги жамоаси: «Сан Паулу»

Кўрсаткичлари: 140 ўйинда, 2та гол

Жосуэ ҳам 2007 йилнинг ёзида айнан Магатнинг ташаббуси билан «Вольфсбург»га келганди. Шу сабабли, «Темир Магат»нинг маҳоратига яна бир марта тасанно айтиш ортиқча бўлмайди. Чунки бразилиялик футболчининг иқтидорига айнан у муносиб баҳо бера олди. Ҳа, Жосуэ ўз юртида икки марта чемпион ва бир марта Либертадорес кубогини қўлга киритган бўлсада, «Сан Паулу»нинг иккинчи даражали ўйинчилари сафида эди. Германияда Магат унга юксак ишонч билдириб, сардорликка лойиқ кўрди. Бразилиялик футболчи эса ўзининг меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги билан чемпионликка сезиларли улуш қўшди. Унинг самарали ҳаракатлари Бразилия терма жамоасининг эътиборини тортиб, 28 марта мамлакат шарафини ҳимоя қилишга имкон яратди.

Германияда 6 йил тўп сурган Жосуэга фақат соғинч ҳисси жиддий халақит берди. Европага 28 ёшида келган футболчи ана шу ҳиссиётни енга олмади ва ватанига қайтиб кетди. Шу тариқа, Жосуэ 2013-2015 йилларда «Атлетико Минейро» шарафини ҳимоя қилди. 36 ёшли футболчи ҳозир эркин агент мақомида.

FootballHD.ru - Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:19, 24.05.2016.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.