Яқин кунларда «Бавария»да иш бошлайдиган Карло Анчелотти Жозе Моуриньонинг "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, кеча Луи ван Гал манкунианликлар бошқарувини тарк этди.
«Моуриньо — АПЛда ишлаш тажрибасига эга бўлган дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. "МЮ"га айнан шундай мураббий керак. Жаҳоннинг энг яхши икки мураббийи Манчестерда иш бошлашмоқда — бу фантастика! Жозе ва Гвардиола ўртасидаги рақобат жуда қизиқарли бўлади.
Ван Гал ёмон иш олиб бормади. Сэр Алекс Фергюсон ва баъзи етакчилар жамоани тарк этганидан кейин юқори савияни ушлаб туриш жуда қийин. Луи эса яхши ишлади», — дейди Анчелотти.