“Интер” жамоаси “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яҳё Турени текинга қўлга киритиш мақсадида “шаҳарликлар” билан шартномасини бекор қилишни сўради.
Миланликлар ивуарлик футболчи учун пул тўлаш нияти йўқ, шу сабабли ундан 2017 йилгача мўлжалланган шартномасини муддатидан аввал бекор қилишни сўраган.
Туре “Манчестер Сити”нинг янги бош мураббийи Пеп Гвардиола билан ишлаш нияти йўқ. Ўз навбатида Гвардиоал Туренинг ўрнига Гюндоганни таклиф қилган.