"Челси" бўлажак бош мураббийи Антонио Конте ҳозирда бор эътиборини Италия терма жамоасига қаратганини айтиб ўтди.
"Ҳозир асосий эътиборим Италия терма жамоаси билан Европа чемпионатида муносиб иштирок этишга қаратилган. Тўғри "Челси" раҳбарияти билан ҳам тез-тез алоқага чиқиб турибман. Лекин ҳозирда Италия терма жамоаси мураббийиман. Шартномам якунига етгач эса "Челси" ҳақида ўйлашни бошлайман", - дейди Конте.