«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигаси финали арафасида УФЕФА расмий сайтига интервью берди.
«Жамоани қабул қилиб олган пайтимда мен учун барча нарса янги эди. Шунга қарамай, биз ўйинларда ғалаба қозона бошлашимиз ва ҳар қандай синовга тайёр туришимиз керак эди. Ишни 3 ҳафта давомида сидқидилдан меҳнат қилиш орқали бошладик. Ўша пайтда Испания кубогидан чиқиб кетгандик. Ўша меҳнатимиз муҳим эди, айниқса, жисмоний тайёргарлик борасида. Шундан кейин ғалаба қозонишда давом этишимиз керак эди. Мана ҳозир мавсум сўнггига етиб келдик. Олдимизда йилнинг энг муҳим ўйини кутиб турибди.
«Атлетико» — ўзига хос рақиб. Финалгача бўлган йўлда Европанинг энг кучли иккита клубини мусобақадан чиқариб юборди. Шу боис, бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳар доимгидек «Атлетико» ҳимояда ишончли ўйнайди, лекин уларни фақат ҳимояланади, деб айтиб бўлмайди. «Атлетико» яхши футбол ўйнайди ва ҳар қандай рақибга муаммо ярата олади. Биз буни тушуниб турибмиз ва финалга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Финалдан кейин афсусланмаслик учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — дейди Зидан.