Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Европа чемпионати ЖЧдан қийинроқ экан!

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси Евро-2016нинг «Е» гуруҳида Ирландия, Швеция ва Италия термаларига қарши баҳс олиб боради. Жамоа дастлабки учрашувда италияликларга рўбарў келади. Гарчи бўлажак учрашувдаги мағлубият деярли ҳеч нимани ҳал қилмасада, терма жамоа бош мураббийи Марк Вильмотс дастлабки учрашувдаги муваффақиятга ишонмоқда. Ўтган ҳафта La Gazzetta dello Sport нашрига интервью берган Вильмотс бўлажак турнир ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бельгия ФИФА рейтингида етакчилардан бири. Бу ҳолат босим ўтказяптими?

- Рейтинг - математик ҳисоблар натижаси. Шундай экан, у ҳеч қандай босим ўтказа олмайди. Шунчаки, қанчалик яхши ишлаганимизни кўрсатиб туради, холос.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг жамоангиз яна ўсдими?

- Бельгия ёш жамоа эди. Ҳозир ҳам шундай. Лекин тажрибамиз бироз ошган. Бразилияда Ганадан сўнг турнирнинг энг ёш жамоаси эдик. Лекин бунинг унчалик аҳамияти йўқ, деб ҳисоблайман. Албатта, саралаш давомида айрим жиҳатларга ўзгартириш киритдик.

- Жамоангиз энди ақллими?

- Энди кўпроқ тажрибага эгамиз, деган бўлардим. Футболчилар ёш бўлишларига қарамай, асабийлашишмаяпти. Кристиан Бентеке ва Кевин де Брюйне каби ўйинчилар учун миллионлаб пуллар сарфланди. Уларда ўз кучларига бўлган ишонч ортган. Биз хотиржаммиз.

- Футболчи сифатида йирик турнирларда қатнашгансиз. Бу ҳолат ёрдам беряптими?

- Шубҳасиз. Агар қийинчиликларга дуч келсангиз, бундай вазиятлардан қандай чиқиб кетишни биласиз. Биз Францияда шинам базани изладик. Чунки жаҳон ва Европа чемпионати каби йирик турнирларда майда-чуйда нарсалар ҳам муҳим ўрин тутади.

- Сиз қаттиққўлмисиз ёки муло­йим мураббиймисиз?

- Билмасам. Қаттиққўл мураббийларни сананг-чи.

- Жозе Моуриньо, Фабио Капелло.

- Ким мулойим?

- Карло Анчелотти, масалан.

- Кимнинг қандай мураббий эканлигини билиш учун унинг жамоасига назар солиш керак. Қаттиққўл эмасман, аммо интизом тарафдориман. Шунингдек, мени ҳурмат қилишларини истайман. Терма жамоа - бир оила. Агар унда ҳурмат бўлмаса, муаммолар туғилаверади.

- Бир пайтлари, имкон туғилса, Италия терма жамоасидан Марко Верраттини таклиф қилишингизни айтгандингиз. У жароҳат туфайли Бельгияга қарши учрашувни ўтказиб юборади.

- Маркони Италия терма жамоа­сининг энг кучли футболчиси, демаганман. Уни энг функционал, деганман. Верраттининг ҳимояланиши ва ҳужумда иштирок этиши жуда ёқади. Албатта, бу Италия терма жамоаси учун йўқотиш. Аммо бизнинг таркибимизда ҳам жароҳат олган ва чарчаган ўйинчилар бор. Премьер-лига футболчилардан кўп куч олади.

- Конте ҳақида қандай фикрдасиз?

- У мен ҳурмат қиладиган буюк мураббий. Бизнинг ишимиз жуда қийин.

- Бельгиялик мухлислар жамоанинг муваффақиятига ишонишяптими?

- Бир нарса дея олмайман. Чунки мухлислар ҳамиша улкан натижаларни кутишади. Биз яхши ишладик. Бельгия охирги 30 йилда иккита йирик турнирга спорт принциплари асосида йўл олди. Еврода Испания, Германия ва Франция каби ажойиб жамоалар бор. Биз эса Италия ва Португалия сингари кейинги навбатдамиз. Агар жароҳатлар халал бермаса, ярим финалгача чиқишимиз мумкин. У ёғига ҳар нарса бўлиши мумкин.

- Жамоангизга мусобақа фаворити бўлиш учун нима камлик қилади?

- Йирик турнирларда ўйнаш тажрибаси. Испания, Германия ва Италия каби жамоаларда бундай тажриба етарли.

- Сиз очиқ футбол тарафдоримисиз ёки ёпиқ?

- Бир нарса дейиш қийин. Борди-ю, ўйин давомида ҳужум қилиб, 0:4 ҳисобида имкониятни бой берсангиз - шу яхшими? Ян Вертонгеннинг 70 фоиз ишини ҳимояда, қолган 30 фоизини ҳужумда бажаришини истайман. Де Брюйне билан эса бунинг акси. Тўғриси, рақибни алдаб ўтаётган ҳимоячини кўриш менга ёқмайди. Тўпни олиб юрган ҳимоячи ўз ишини қилмаётган бўлади.

- Ража Наингголан ва Дрис Мертенслар доимий ўйин амалиётига эга бўлишадими?

- Ража - жангчи. У жаҳон чемпионатигача кўп ўйнамаганди. Энди эса, Наингголан яхши томонга ўзгарган, умуман бошқа футболчига айланган. Мертенс эса де Брюйне каби саралаш баҳсларини юқори кайфиятда ўтказди.

- 13 июнь куни Бельгия Италияга қарши баҳс олиб боради. Қандай ўйин бўлишини кутяпсиз?

- Тактик кураш кечади. Италия 4-3-3 схемаси асосида ўйнайди. Ҳеч бир жамоа мағлуб бўлишни истамайди. Агар қайсидир терма стартдаги ўйинда мағлубиятга учраса, ке­йинчалик муаммога дуч келиши мумкин. Евро жаҳон чемпионатидан қийинроқ.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:31, 27.05.2016.
Ўқилди: 2092 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.