Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Моуриньонинг “Манчестер Юнайтед” га келишини дунё аҳли қандай қабул қилди?

Баҳо:
+ | -

Мавсум тугашигача чидаб, охир-оқибат “Манчестер Юнайтед” Жозе Моуриньони бошқарувга тайинлади. Қуйида мазкур ҳолат юзасидан футбол мутахассисларининг фикрлари билан танишинг.

Фил Невилл
«Манчестер Юнайтед» максимал натижа кўрсатиши керак бўлади. Моуриньо – исботланган ғолиб. «Манчестер Юнайтед» мухлислари жамоаси чемпионлик учун қандай курашиб олиб боришини кўришни хоҳлашади, улар севимли жамоаси мавсумни 5 ёки 7 ўрин билан якунлашини хоҳлашмайдилар. Менинг ўйлашимча, Моуриньо “МЮ” да кўпга қолмайди, у 2-3 йил ишлайди.

Петер Шмейхель
Моуриньо «Манчестер Юнайтед» ни бошқаришни ҳар доим хоҳлаган, энди унда шундай имконият бор. Жозени жамоанинг бош мураббийи этиб тайинлаш – раҳбарият учун оддий қарор эмас, агар у керакли одам бўлганида уни олдинроқ тайинлашган бўлар эди. У футбол директори билан, клуб президенти билан, жамоа врачи билан жанжаллашди. У шундай ишларни қилдики, буни “Манчестер Юнайтед” да хоҳлашмайди. Ишонаманки, бунинг ҳаммаси клубда таҳлил қилинган. Аниқки, сэр Алекс Фергюсон ва сэр Бобби Чарльтонлар билан фикрлашмасдан клуб раҳбарлари Моуриньони жамоа бошқарувига тайинлаши мумкин эмас. У клубга келдими, демак, бу яхши танлов. Энди клубда шундай инсон, дунёнинг машҳур мураббийи бор, «Манчестер Юнайтед» ни қутқара оладиган. Бу қўрқмасдан қилинган қарор, лекин хулоса чиқаришга ҳали эрта.

Карло Анчелотти
Мен бу икки томон учун ҳам ақл бовар қилмайдиган бир саргузашт бўлади, деб ўйлайман.
Моуриньо – дунёнинг энг зўр мураббийларидан бири, унда Англияда ишлаш бўйича тажриба бор. «Манчестер Юнайтед» га шундай мутахассис керак эди. Дунёнинг иккита энг зўр мураббийи Манчестерга йиғилди. Уларнинг ўзаро қарама-қаршилиги ҳаяжонли томоша бўлади. Аслини олганда, ван Гаал ёмон ишламади, ундан жамоани қайта тузиш талаб этилар эди, бу эса осон эмас. Лекин Моуриньо ва «Юнайтед» нинг ҳамкорлиги иккала томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Эрик Кантона
Менга Моуриньо ёқади, футбол нуқтаи назаридан, чунки у ўзининг нимага қодирлигини исботлаган, лекин бу “Манчестер”Юнайтед” га тўғри келади дегани эмас. Мен уни шахс сифатида, унинг ўйин пайтидаги эҳтиросларини, унинг ҳазилкашлигини яхши кўраман. У жуда ақлли, у ўйинчиларидан максимал жонкуярликни талаб қилади. Албатта, у совринларни қўлга киритади. Менинг фикримча, унинг услуби «Манчестер Юнайтед» мухлисларига ёқмайди, гарчи жамоаси ғалаба қозонса ҳам. «Юнайтед» Гвардиолани олиб келиши керак эди. Фақат у «Манчестер Юнайтед» ни ўзгартира олиши мумкин эди. Тўғри, у ҳозир Манчестерда, лекин керакли жойда эмас.

Бастиан Швайнштайгер
Ўйлашимча, “Манчестер Юнайтед” нинг барча ўйинчилари Моуриньо қўл остида ўйнашни исташади, бизни муҳим мавсум кутмоқда. Бизни ван Гаал билан муносабатларимиз яхши эди. Айнан у мени “Бавария” дан олиб келди ва мен ундан миннатдорман. Ҳеч қачон ёмон гап гапирмайман, мен учун кўп нарсаларни қилган инсон ҳақида. Бизнинг ўзаро фикрларимиз ҳар доим ҳам мос келмаган бўлсада, лекин бундан муносабатларимиз бузилмаган. Мавсум давомида жамоамиз жароҳатлар эпидемиясига дуч келди, биз якунда совринли ўринлардан бирини эгаллашимиз мумкин эди. Икки йил давомида жамоа чемпионатда ҳеч нарсани ютмади, лекин ғалабали нуқта – бу ван Гаал учун ёқимли янгилик.

Златан Ибрагимович
Менда Англия, Италия ва бошқа давлатлардан аниқ таклифлар бор. Менинг келажагим аниқ бўлиб улгурди, мен қарор қабул қилиб бўлдим. Жозе Моуриньо? Мен у билан бирга ишлашни “Интер” дан кетган биринчи куниданоқ соғинишни бошлаганман. Бу «Манчестер Юнайтед» учун яхши юриш. Агар сенга экшн керак бўлса, унда Моуриньони таклиф қиласан. Жозе қаерда мураббийлик қилган бўлмасин, унга ҳамма жойда омад кулиб боққан, у шундай инсон. Мен уни ҳурмат қиламан, чунки у нимани хоҳласа шуни гапиради ва у ҳар доим ҳақ бўлиб чиқади. Албатта, унда жуда кўп билим бор, лекин муҳими унинг бефарқ эмаслиги. Мана шунинг учун футболчилар у учун ўлишга ҳам тайёр. Унга нисбатан эътиборсиз бўлиш мумкин эмас.

Виллиан
Жозе – дунёдаги энг яхши мутахассислардан бири, “МЮ” унинг келиши билан кучлироқ бўлади. Моуриньо қўл остида мен жуда яхши ўйин кўрсатганман. У муҳим мураббий, бизнинг муносабатларимиз аъло даражада. АПЛ да ғалаба қозониш, менинг карьерамдаги энг зўр муваффақият. Бундан кейин бизда ҳеч нарса чиқмагани аянчли.

Тьерри Анри
АПЛ ва клуб учун жуда муҳим воқеа. Бу янги эра. Биз ҳаммамиз биламиз, Жозенинг нималарга қодир эканлигини. “Сити” билан қарама-қаршилик ҳамма вақт муросасиз бўлиб келган, лекин энди Гвардиола ва Моуриньонинг келиши билан янада қизиқарли бўлади. Сабрсизлик билан ушбу учрашувни кутаман. Моуриньонинг футболда ўз қарашлари мавжуд, бу “МЮ” нинг услубига мос келмайди, энди ёшлар тез-тез асосий таркибда майдонда кўринишига ишонч йўқ. Жозе ёш ўйинчиларга ишонишни давом эттириши керак, буни ван Гаал қандай бажаргани каби. Мухлислар ҳар доим ғалабани хоҳлашади ва Моуриньо буни таъминлашга қодир.

Усэйн Болт
Мен “қизил иблислар” ни Юрген Клопп бошқаришини хоҳлаган эдим. Менга унинг жамоасининг ҳужумкор ўйини ёқади. Жозе Моуриньо? Гап-сўзларга қараганда, у ҳимоявий ўйинни хуш кўради. Бу зерикарли. Зерикарли ўйинни кўришга тоқатим йўқ.

Альваро Арбелоа
Албатта, матбуот менга турлича муносабатда бўлган, лекин Моуриньо менга нафақат футболда, балки индивидуал тарзда ҳам кўп ёрдам берган. У менга ўйлаган нарсамни қўрқмасдан гапиришга ва ўз жамоамни ҳимоя қилишда қўрқмасликни ўргатди. Бу Жозенинг кетишидан олдин менга қолдирган нарсаси, мен ундан бу учун ҳар доим миннатдорман.

Маттиа Дестро
Моуриньо қўл остида шуғулланиш менга футболдан куч олишимга ундайди. Агар у мени «Манчестер Юнайтед» га чақирса мен ўтишга тайёрман.

Сеск Фабрегас
Менга Жозе ёқади, у – менинг дўстим, биз ҳозиргача муносабатларимизни қўллаб қуватлаймиз. Шундай экан менга ҳар хил гап-сўзларни эшитиш ёқимсиз, мен уни ҳурмат қиламан. Моуриньо бизга жудаям қаттиқ ишонч билдирган эди ва бу унинг энг катта хатоси бўлди. Биз чемпион бўлган эдик, у бизга кўпроқ дам берадиган бўлди, бизга ишонарди, лекин биз унинг ишончини суистеъмол қилдик. Бу унинг кетиши учун асосий сабаб бўлди. Бутун жамоа, шу қаторида мен ҳам бу ҳолат учун ёқимсиз ҳиссиётларни бошдан кечирмоқдамиз.

Манба: zamin.uz
Киритилди: 11:09, 29.05.2016.
Ўқилди: 8831 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.