Рой Кин португалиялик мураббий Жозе Моуриньонинг манкунианлар бош мураббийи этиб тайинланишига ўз муносабатини билдирди.
“Моуриньо менга ёқмайди. Мураббий сифатида унинг жамоалари билан учрашганимда, у менинг ғашимга теганди. Лекин бу шунчаки менинг фикрим. “МЮ”ни фақат ғолиблар бошқаради, Жозенинг тажрибаси эса катта. Моуриньо доимо ушбу лавозимга номзодлардан бири эди”, – дейди Кин.