Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Зидан «Реал»дан «Ювентус»га, «Ювентус»дан «Реал»га ўтиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Ювентус» ва ўз жамоасининг айрим футболчилари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Мората Италияда анча ўсди. У яхши ва сидқидилдан ўйнамоқда. Воқеалар ривожи қандай бўлишини билмайман. Мората «Ювентус»да жуда яхши фаолият олиб бормоқда, туринликлар уни камида яна бир йилга олиб қолишни исташмоқда. Кўрамиз, ёзда нима содир бўлар экан. Ҳозирча бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас.

Погба – ажойиб ўйинчи. У «Реал»га тўғри келадими? У ҳар қандай жамоага тўғри келади. «Реал» барча маҳоратли футболчиларга қизиқади ва бу нормал ҳолат. Лекин Погба – «Ювентус» ўйинчиси. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак.

Иско – «Реал» ўйинчиси. У ҳеч қаерга кетмайди. Мавсум энди якунланди. «Юве» қизиқаётган футболчиларни ёки трансфер масаласини муҳокама қилишга вақт бўлмади.

Дибала туринликлар сафида 21-рақамни олди. Бу рақам остида аввал мен ва Пирло ўйнаганмиз. У ўз ишини яхши бажармоқда. Дибала билан шахсан таниш бўлмасам-да, у ақлли йигит эканини айтиб ўтдим. Унинг боши жойида. Бу муҳим», – дейди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:09, 02.06.2016.
Ўқилди: 11818 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.