Кириш Регистрация

Экваториал Гвинея ва Бенин ўртасидаги ўйин бошқа муддатга қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Африка миллатлар кубоги-2017 саралаш босқичи доирасида 5 июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган Экваториал Гвинея ва Бенин терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошқа муддатга қолдирилди.

ФИФА Бенинга нисбатан жорий қилинган дисквалификацияни шартли равишда бекор қилганидан кейин Африка футбол конфедерацияси шундай қарорга келди.

Мазкур ўйин 12 июнь, якшанба куни ўтказилиши мумкин. Фақат битта шарт билан: 11 июнга қадар Бенин футбол федерацияси Ижроқўми учун сайловлар ўтказилиб, унинг янги аъзолари сайланиши лозим. Аввалроқ мазкур орган учун сайлов ўтказилиши тўхтатиб қўйилгани учун ФИФА Бенинга нисбатан тақиқни жорий қилганди.

Натижада Экваториал Гвинея 2 июнь куни Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олганди. Бироқ, Африка футбол конфедерацияси Э.Гвинея - Бенин ўйинини 5 июнь куни ўтказилишини тасдиқлагани боиси, гвинеяликларнинг Тошкентга сафари бекор қилинди. Энди эса Бенинга қарши баҳс 12 июнга кўчирилди. Экваториал Гвинея футбол федерацияси кейинроқ Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни мақсад қилмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:23, 04.06.2016.
Ўқилди: 9074 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик