Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Чехияда футбол учрашувида пенальти тепиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди

Баҳо:
+ | -

Чехияда ҳудудий лига доирасидаги  «Бат’ов-1930» ва «Фриштак» жамоалари учрашувидан кейин белгиланган пенальтилар сериясида 52 марта зарба ижро этилди. Бу орқали 2005 йили Намибия Кубоги учун финал учрашувида қайд этилган рекорд янгиланди. Ўшанда томонлар 11 метрли жарима нуқтасидан 48 марта зарба амалга оширишганди. Ўшанда «Пэлас» «Сивикс»ни 17:16 ҳисобида енгганди.

Чехиядаги пенальтилар серияси 38 дақиқа давом этган ва «Бат’ов-1930» жамоасининг 22:21 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Унда икки томоннинг ҳам барча футболчилари камида 2 мартадан пенальти тепишган.

"Мен рекорд ўрнатишимизни дарҳол пайқадим. Аввалига 20тадан пенальти тепилганидан кейин уйга кетмоқчи ҳам бўлдим, чунки зиёфат кутмоқда эди, лекин қолдим", дея «Фриштак» жамоаси президенти  Вратислав Рудольф сўзларини келтиради Idnes нашри.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:55, 05.06.2016.
Ўқилди: 13335 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.