Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Клинсман: "Ҳарри Кейн келажакда Ибрагимович ва Роналду даражасида ўйнай олади"

Баҳо:
+ | -

Футболчи сифатида Жаҳон чемпионати ғолиблигига эришган ва 1990 йилларда “Тоттенҳем” клуби қаҳрамонларидан бири, бугунги кунда АҚШ терма жамоаси бош мураббийи бўлган Юрген Клинсман “Тоттенҳем” жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг келгусида Златан Ибрагимович ва Криштиано Роналдо даражасидаги футболчи бўлиб етишига умид қилмоқда.

“Ушбу мавсумда Ҳарри Кейн жамоаси сафида АПЛ тўпурарларидан бири бўлганига қарамай чемпионликка эриша олмади. Бироқ, унда келгуси йили ЕЧЛда порлаш имконияти мавжуд”.

Клинсманнинг фикрича 22 ёшида бундай даражадаги мусобақада барчанинг диққат марказини ўзига қаратиш ҳамманинг қўлидан келавермайди. “Мен Ҳарри Кейнни ҳурмат қиламан, унинг ўйинларидан завқланаман” деди АҚШ терма жамоаси бош мураббийи.

“Четдан туриб унинг шу бир неча йил ичида ажойиб футболчи бўлиб чиққанини кузатиш ёқимли. Мен доимо атрофимдагиларга бундай футболчиларни мақтаб келганман. Икки тоифадаги футболчилар бўлади. Биринчи тоифадагилари муҳим ўйинлар давомида йўқолиб қолади. Иккинчиси эса асло тиниб тинчимайди. Ҳарри Кейн шундай футболчилар сирасига киради. У доим ғалабалрга чанқоқ ва ҳар ўйинда ўз номини қолдиришга интилади. “Тақачилар” бош мураббийи ихтиёрида жуда ажойиб ўйинчилар йиғилган. Кейннинг тўпурарлик салоҳияти олқишларга лойиқ. Кейннинг ўйинлари юксак даражадаги футболни безаб туради. Чемпионлар Лигаси футболидан нафас олиш Кейн каби футболчи учун ажойиб имконият саналади. Унгача Харри Кейнда Европа чемпионатида ажойиб имконият бор эди. Албатта бу мусобақада Ибрагимович, Роналдо каби футбол юлдузлари иштирок этади. Улар орасида Кейн порлаши мукинми ёки йўқми буни вақт кўрсатади” дейди мураббий.

Манба: offside.uz
Киритилди: 14:26, 05.06.2016.
Ўқилди: 5946 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.