Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Бенито Флоро: «Ўзбекистон билан ўйин натижаси аҳамиятга эга»

Баҳо:
+1 | -

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал шимолий америкаликлар бош мураббийи Бенито Флоро ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Канада футбол федерацияси хабар тарқатди.

"Озарбойжонга қарши ўйиндан кейин 4 кун вақт ўтди. Бу сафар ўйинимизда юқори савия намойиш қилишимиз керак. Айниқса, ҳужумда яхши ўйин кўрсатишимиз лозим. Бу баҳс орқали ЖЧ-2018 саралаш доирасида Гондурасни юта олишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Гондурасга қарши сафардаги ўйин қийин кечади. Аммо жанг майдонда бўлади, унинг ташқарисида эмас. Демак, бу ўйинда жисмоний ва тактик жиҳатдан кураш кечади. Мазкур ўқув-машғулот йиғини орқали жамоа ўйинини кучайтиришни мақсад қилганмиз.

Ўзбекистонга қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга. Аввалги ўйиндан кейин ҳам қайси томонлама ўсишга эришганимиз, қайси томонлама нотўғри ишлаётганимизни билишимиз керак. Бу орқали хатоларимизни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Натижада ўз ўйинимизни ривожлантиришда давом этамиз", - дейди Канада терма жамоаси бош мураббийи.

КОНКАКАФ минтақасидаги ЖЧ-2018 4-саралаш босқичида иштирок этаётган Канада ўз гуруҳида 4 очко билан 4-турдан кейин Мексика (12 очко) ва Гондурас (4 очко)дан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди. Канадани 2 ва 6 сентябрь кунлари Гондурас ва Салвадорга қарши муҳим баҳслар кутиб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси эса ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичини 1 сентябрь куни бошлайди.

Киритилди: 13:13, 07.06.2016.
Ўқилди: 12316 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.