Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Олий лига. 11-тур. Водийнинг рамзий жамоаси

Баҳо:
+1 | -

Олий лиганинг 11-тур ўйингларига кеча якун ясалди. Биз бугундан эътиборан, ҳар турда водийнинг рамзий жамоасини тузиб борамиз.

Бу турда "Навбаҳор" клуби "Насаф" билан очколарни бўлишган бўлса (2:2), Фарғонада вилоят дербиси мақомида кечган учрашувда "Нефтчи" 2:1 ҳисобида "Қўқон-1912" жамоасини мағлуб этди. "Андижон" жамоаси эса, Бекободда "Металлург"га ютқазди - 3:1.

Дарвозабон: Алибек Туробов ("Навбаҳор")
"Лочинлар" посбони кеча "Насаф"га қарши кечган учрашувда гарчи ўз дарвозасидан икки тўп олиб чиққан бўлса-да, қолган вазиятларда ишончли ҳаракат қилди. Айниқса, сўнгги сонияларда "Навбаҳор"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.

Ҳимоячилар: Шукурали Пўлатов ("Нефтчи"), Игорь Голбан ("Навбаҳор"), Дилшод Жабборов ("Навбаҳор"), Достон Турсунов ("Қўқон-1912").
"Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳимоячилари Шукурали Пўлатов ҳамда Дилшод Жабборовлар кечаги ўйинларга гол киритиб, ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди. Пўлатов "Қўқон-1912" билан ўтган беллашувда дубль қайд этганди. Шунингдек, наманганликларнинг россиялик аъзоси Игорь Голбан ҳамда "Қўқон-1912" футболчиси Достон Турсуновлар якунига етган тур ўйинларида яхши ўйин кўрсатишди.

Ярим ҳимоячилар: Фарҳод Бекмуродов ("Андижон"), Акрам Баҳриддинов ("Навбаҳор"), Мансур Саидов ("Нефтчи"), Ориф Мамажонов ("Қўқон-1912").
"Металлург"га қарши ўйинда андижонлик сафида Фарҳод Бекмуродов яққол ажралиб турди. Биргина унинг яхши ўйнаши билан жамоа ғалаба қозонмайди-да! "Навбаҳор" вакили Акрам Баҳриддинов агарда кечаги учрашувда "Насаф" ғалаба қозонганда ўйиннинг антиқаҳрамони бўларди. Пенальтини голга айлантира олмаган Акрам барибир ўз хатосини тўғрилаб, Санжар Қувватов дарвозасини ишғол қилди. "Нефтчи"-"Қўқон-1912" учрашувида марказда ҳар икки жамоадан Мансур Саидов ва Ориф Мамажоновлар яққол ажралиб туришди.

Ҳужумчилар: Носир Отақўзиев ("Қўқон-1912"), Ислом Исоқжонов ("Андижон").
32 ёшни қоралаган Носир Отақўзиев сўнгги учрашувларда рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. "Нефтчи" билан ўтган учрашувда Носирнинг собиқ клубига урган голи эвазига қўқонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Аммо якунда "Нефтчи" ғалабани илиб кетди. "Андижон" ҳужумчиси Ислом Исоқжонов "Металлург" дарвозасини ишғол қилди. Лекин "Андижон" ҳам мағлуб бўлди.

Бош мураббий: Александр Волков ("Навбаҳор").

"Навбаҳор" жамоаси қийин вазиятда "Насаф" жамоаси билан дуранг қайд этди. Кутилмаган ўзгаришлар барибир жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатмади. Қўлга киритилган очкода Волковнинг хизмати албатта катта бўлди.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 19:38, 12.06.2016.
Ўқилди: 5594 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.