Мамлакатимиз чемпионатининг 11-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” – “Олмалиқ” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида, мезбон жамоа бош мураббий вазифасини вақтинча бажариб келаётган – Ихтиёр Тоғаевич Каримов ўйин борасида шундай деди:
– Учрашув биз учун оғир кечди. Шундай бўлсада, биз учун жуда муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман. Футболчиларимизга бугунги ўйини, ҳаракатлари учун алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Рақибимиз анчагина қаршилик кўрсатди. Биз бунга тайёр эдик албатта. Аммо шундай бўлсада ўйин якунига келиб анчагина асабийлашдик.
– Чемпионат аввалида учраган кетма-кет мағлубиятлардан сўнг тушиб қолган тушкун вазиятдан футболчиларимиз ўз ўйинларини топиб чиқиб кета олганларидан мамнунман.
– Алоҳида қайсидир футболчини ажратиш нотўғри бўлади деб ҳисоблайман. Сабаби, биз жамоавий ўйинда кураш олиб бормоқдамиз. Ҳисобдаги йирик фарқни ушлаб қолишга эса йигитларнинг жисмоний ҳолат даражаси бироз етишмаганли сабаб бўлди деб ўйлайман. Бундай ҳолатлар устида ишлашда давом этамиз.