Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лига: Воҳа жамоалари учун мағлубиятсиз тур

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Қашқадарё жамоалари ушбу турда 2 ғалаба ва бир дурангга эришишди.

Умуман олганда, ўтган тур воҳа жамоалари учун анча омадли келди деб, айтиш мумкин. Сабаби бу йилги мавсумда илк бора уч жамоамиздан бирортаси ҳам мағлуб бўлмади. Бу эса қувонарли холат.

Энди эса ўтган турдаги воҳа жамоаларининг натижаларини таҳлил қилиб кўрамиз:

“Саҳро аскарлари”нинг иштаҳалари очилди…

Турни 10 июнь куни Муборакда бошлаган “Машъал” жамоаси ўзининг мавсумдаги илк йирик ғалабасини тантана қилди. “Обод”га қарши ўйинда, мубораклик футболчиларни тўхтатишни умуман иложи бўлмади. Ўйинда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “саҳро аскарлари”, бутун ўйин давомида устунликка эга бўлишди.

Ушбу ўйинда пойтахтлик футболчилар фойдасига икки бор пеналти белгиланди, аммо ёш дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов ҳар икки вазиятда ҳам жамоамизни голдан асради ва бекорга асосий таркибда майдонга тушмаганлигин кўрсатди. Шунингдек, у ўйин давомида ҳам ўз постини ишончли ҳимоя қила олди.  Диққат қилинг! Ўзбек футболида яна бир истъедодли дарвозабон.

 

“Шўртан” уйғонмоқда…

Турнинг иккинчи кунида “Шўртан” футболчилари Ғузорда “Олмалиқ”ни қабул қилишди. Голларга бой кечган учрашувда “оқ бўрилар” 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди ва  учрашувнинг 31-дақиқасига келиб Ғузорликлар ҳисобни очишга муяссар бўлишди. Учрашувдаги биринчи голга Зафар Полвонов муаллифлик қилди. Унга учрашувнинг 30-дақиқасида,  мажбурий ўзгаришдан сўнг Отақуловнинг ўрнига майдонга тушган Маъруфхон Муродов ассистентлик қилди. Рақиб жамоа футболчилари ҳам ҳимоячиларимизни доғда қолдириб бир қатор хавфли вазиятлар уюштирдилар аммо Тожибоев ишончли ҳаракат қилди. Бироқ бу узоққа чўзилмади. 41 дақиқада, футболчиларимиз йўл қўйган навбатдаги хатоларнинг биридан Диёр Тўропов унумли фойдаланиб, Тожибоев қўриқлаётган дарвозанинг юқори чап бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди 1:1. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас Элдор Бойматов меҳмонларнинг қўпол ҳаракати учун белгиланган 16 метрлик жарима тўпи орқали Абдулов дарвозасинг айнан чап тўққизлигини аниқ нишонга олиб, жавоб голи билан “Шўртан”ни яна олдинга олиб чиқишга эришди.Учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган 2 дақиқада ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим бошидан заҳирадан майдонга тушган Зоҳир Пиримов Олмалиқликлар ўйинин анчагина кучайтиргандек кўринди. Аммо бунга қарамай, меҳмонлар ўз дарвозаларидан яна иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлдилар. Аввалига Игорь Таран, Амонов ва Абдулов ўртасидаги кураш натижасида қайтган тўпга зарба бериб ҳисобни 3:1 кўринишига келтирган бўлса, учрашувнинг 74-дақиқасига келиб Муродовдан тўпни қабул қилиб олган Аббос Амонов секингина рақиб дарвозабони устидан ўтказиб Олмалиқликлар дарвозасига 4-тўпни киритди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди 4:1. Афсуски, голлар серияси бу билан якунланмади. Аввалига, 78-дақиқада белгиланган жарима тўпидан Ярослав Мартинюк самарали фойдаланиб Тожибоев дарвозасини ишғол этган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтгач, заҳирадан майдонга тушган Дакро Станоевич ҳимоячиларимизнинг палапартиш ҳаракатлари учун жазолади ва ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди, 4:3. Асосий вақтга қўшиб берилган 4 дақиқада ҳам ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, “Шўртан” Олмалиқликларни мағлуб этиб, мухлисларига навбатдаги ғалабани улашди.

 

Ҳотиржам “Аждарҳо” ёхуд “Насаф”да 2:2

Турнинг қайсидир маънода марказий учрашуви Наманганда кечди. Унда “Насаф” жамоаси “Навбаҳор” меҳмони бўлди. Учрашув жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Ўйинда “Насаф” футболчилари томонидан очилди. Дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишга уринган футболчиларимиз томонидан ташкил  этилган ҳужумда ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Учрашувдаги илк бурчак тўпини Артур Геворкян тепди. Унинг жарима майдонига ошириб берган тўпини Деян Больевич боши билан дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

 Ушбу голдан сўнг майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун бор эътиборини ҳужумга қаратди. Улар бир неча марта ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятларга эга бўлишди, аммо бунда ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз Санжар Қувватовлар яхши ўйнашди.

Учрашувнинг 69-дақиқасидан узоқ муддат майдонда кўринмай қолган Фарруҳ Сайфиев ҳам майдонга тушди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, унинг майдонга тушиши жамоамиз ўйинининг анча кучайишига олиб келди.

Учрашувнинг 72-дақиқасига келиб, жамоамиз яна ҳисобни оширди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумда Дилшод Раҳматуллаев жарима майдонида Азаматни тўп билан таъминлади, Алланиёзов эса ҳимоячини алдаб ўтиб, аниқ зарба билан  дарвозани ишғол этди – 0:2. Бу ҳисобдан кейин ҳам ташкил этилган ҳужумлар гол билан якунланишига жуда яқин эди, бироқ бу вазиятларда яққол омад биздан юз угирди.

Жамоа икки гол фарқи билан олдинда бораётган бир пайтда майдон эгалари 82-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришди. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумларнинг бирида Дилшод Жабборов дарвозамизни ишғол қилди – 1:2.

Орадан икки дақиқа ўтиб, бугунги ўйинда жуда фаол ўйин кўрсатган Акрам Баҳриддинов гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга эришди – 2:2.

Шундай қилиб, икки гол фарқи билан ҳисобда олдинда бораётган жамоамиз кетма-кет икки марта дарвозасидан тўп олиб чиқишди ва ғалабани қўлдан бой беришди.  Учрашув жанговор дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 16:07, 14.06.2016.
Ўқилди: 3079 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.