Кириш Регистрация

Григорий Колосовский: "Биз яратган вазиятлар билан ютқазиш мумкин эмас эди"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 13-тур доирасида бўлиб ўтган “Шўртан” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг  биринчи қисмида меҳмон жамоа бош мураббийи Григорий Анатольевич ушбу ўйин таъсуротлари ҳақида шундай дейди:

Учрашувни “фойдаланилмаган вазиятлар” деб номлаган бўлардим. Ҳусусан жамоамдаги рақиб дарвозаси олдида содир этилган, голга тортадиган кўп сонли вазиятлар билан ютқазишимиз мумкин эмас эди. Агар ўйинни таҳлил қиладиган бўлсам, аниқроғи рақиб дарвозаси ва ўз дарвозамиз олдида қўйилган хатоларни таққослайдиган бўлсак, ҳисоб ўйинга мос бўлмади деб ҳисоблайман. Шундай бўлсада, рақибимизни ушбу ҳақли ғалаба билан табриклайман. “Шўртан” футболчиларининг ғалабага чанқоқлиги ва кучли хоҳиши эвазига бизнинг ўйинчиларимизни доғда қолдирди. Рақибни баҳолаш тўғрисида ортиқча гап бўлиши мумкин эмас. Сабаби хар бир рақиб жамоани унинг етакчи футболчиларини, кучли чизиқларини доим  ажратиб олиб таҳлил қиламиз. Учрашувдаги мағлубият эса вазиятларимиздан унумли фойдалана олмаганимиздан деб ўйлайман. Яратган вазиятларимизни мантиқий якунига етказиб амалга оширолмаганимиз энг катта мағлубиятимиз бўлди. Заҳирадан чиққан футболчиларимиз ҳам ўйинимизни кучайтира олишмади, аксинча бир қатор хатоларга йўл қўйишди. Жамоага нима етишмаётганини айтиш мушкул. Сабаби, йигитларимизда маҳорат бор, техника бор, иштиёқ бор, аммо йигитларим хар бир рақиб бизга қарши жон бериб ўйнашини ва буни бугунги “Шўртан”нинг ўйни мисолида ҳам кўришимиз мумкинлигини англамоғи лозим.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 23:53, 21.06.2016.
Ўқилди: 3196 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик