Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ва августда бўладиган йиғинлар доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.
Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоанинг навбатдаги ўртоқлик учрашувидаги рақиби Ироқ терма жамоаси бўлади. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24 июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадимонида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойида Тошкентда яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришган. 24 августда бўлиб ўтадиган ушбу назорат ўйинидаги рақиб — Яман терма жамоаси бўлади. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларини 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.