"Барселона" молиявий зарар кўришда давом этмоқда. Клуб давлатдан ноқонуний ёрдам сифатида олган 5 миллион еврони қайтаришидан ташқари 2005 йилда ер сотишдан тушган 47 миллион еврони Испания ғазнасига топшириши керак.
Арбитраж суди қарорига кўра, каталонияликлар Кан Ригалт туманидаги 25 гектар ер савдосини бекор қилишлари керак.
"Ҳозир айбдорларни қидирадиган вақт эмас, балки бу вазиятдан энг кам йўқотишлар билан чиқишдир. Клубнинг моливий менежменти ва ҳуқучшунослари бу борасда турли вариантларни кўриб чиқмоқда", - дейди клубнинг расмий вакили Хосеп Вивас.
Агар ер савдоси бекор қилинса, "Барселона" 35,4 миллион еврони қайтариши ва турли хил жарималар ҳамда фоизларни тўлаши керак бўлади.