Мадриднинг «Реал» клуби Еврокомиссиянинг давлат фойдасига 18,4 миллион евро қайтариш ҳақидаги қарорига қарши Евроиттифоқ судига апелляция беради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Ведомости».
«‘Реал’ ушбу қарор бекор қилинишини сўраб, Европа Иттифоқи судига мурожаат этади», — дейилади сайтда жойлаштирилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» 2011 йилда «Сантьяго Бернабеу» стадиони яқинидаги ерларни давлатга берганлиги учун олган 22,7 миллион евродан 18,4 миллионини Мадрид ғазнасига қайтариши лозим. Еврокомиссия келишувни нотўғри деб топди ва маблағнинг бир қисмини қайтариш кераклиги тўғрисида қарор чиқарди.