Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Сартарош бўлолмаган юлдуз

Баҳо:
+ | -

Football.ua ва Grants компанияси «МЮ», «Реал», «Лос-Анжелес Гэлакси», «Милан» ва «ПСЖ»да ўзидан ёрқин из қолдирган  Англия терма жамоасининг собиқ сардори Дэвид  Бекхэмга тегишли ёрқин цитаталарни эътиборингизга ҳавола қилади.

Ўша воқеа ўтмишда рўй берганди, биз эса ҳозир келажакдамиз.

 Ёшлигимдаёқ менга катта умид билан қарашганди. Шундай бўлгач, машҳур бўлишдан ўзга иложим йўқ эди.

 Том Круз менга қараганда анчайин машҳур.

 Футболда яхши соч турмагига эга бўлиш муҳим, чунки кўпгина одамлар, қизлар қўлларига фотоаппарат ушлаган ҳолда сени кўриш учун стадионга келишади. Ўйин оммабоплигига ташқи кўринишинг ҳам боғлиқ.

 Ҳеч қачон кимлигим, қаерданлигим ва илдизларимни унутмайман. Қаерда яшаётганлигим ҳам муҳим эмас. Мен инглизман ва тамом.

 «Иложи йўқ« - бу муаммога қарши курашишдан кўра, таслим бўлишни маъқул деб билган кичик одамнинг оғзидан чиққан сўз.

 Мен доим сартарош бўлишни орзу қилардим.

 Янги соч турмагим журналлар муқовасидан ўрин олганини тушунаман. Аммо менинг оёқларим? Бу - кутилмаган ҳол.

 Барча динларни ҳурмат қиламан. Ҳалол яшашга, бошқаларни ҳурмат қилишга интиламан. Кимдир хатти-ҳаракатларимизни кузатиб турганига ишонаман.

 Роналдо ўз бассейнида тошбақаларни боқиши тўғрисида гапиришади. Йўқ, асло бундай эмас, мен бу бассейнда бўлганман ва биламан.

 Футбол - сеҳрли ўйин.

 Роналду ва Месси каби ўйинчилар йўқликдан пайдо бўлишмайди. Улар ўз устларида кўп ишлашади. Айнан бу нарсани болаларимга ва бош­қаларга тушунтирмоқчи бўламан: бу йигитлар катта меҳнат эвазигагина шундайин ўйнашяпти.

 Одамлар менинг тимсолимда яхши ўйин кўрсатиш учун меҳнатдан қочмайдиган футболчини кўришларини хоҳлайман.

 Менга эътибор қаратишларини ёқтираман. Шунга қарамай, оддийгина инсонман.

 Хобби учун менда вақт йўқ. Охир-оқибат, ишим - мен учун севимли хобби. Бу мен севадиган нарса.

 Мени ЖЧ-1998нинг нохуш хотиралари ҳамон безовта қилади. Бу бир умр ёдимда қолади.

 Футболчи сифатида доимо дунё­нинг энг зўрларига тенглашмоқчи бўласан.

 Одамлар танқидни турлича қабул қилишади. Мен эса курашишни маъқул кўраман.

 Менинг  фаолиятим ҳеч қачон пулга боғлиқ бўлмаган. Қаерга бормайин, боримни севимли машғулотимга бериб ўйнаганман.

 Рафиқамга 110 фоиз ишонаман. Бошқалар Викторияни «юбкадаги эркак», деб аташса, бундан фақат хурсанд бўламан.

 Алекс Фергюсон - дунёдаги энг яхши мураббий.

 Қилаётган ишимдан омадим чопган. Нимадандир хафа бўлишга асосим йўқ.

 Жудаям қайсарман, бу эса фаолиятимда катта ёрдам берган.

 АҚШда мен ёқтирган нарса - улар спортчиларни ҳурмат қилишади...

 Футбол - бу жаҳондаги энг буюк ўйин, АҚШ эса - йирик спорт диёридир. Нима учун бу икки нарсани бирлаштирмаслигим керак?

 Ҳеч қачон фаолиятимга нуқта қўйиш ҳақидаги қароримдан афсусланмаганман. Менинг танам аввалгидай эмас ва қачонлардир шундай бўлиши керак эди.

И.ОБИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:56, 06.07.2016.
Ўқилди: 6525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.