"Вест Ҳэм" клуби ўз ўйинчиси Димитри Пайет ва Франция терма жамоасини Европа чемпионати финалига йўл олгани билан табриклади.
Французларни финалда Португалия терма жамоаси кутиб турибди.
"Французлар Европа чемпинати ярим финалида жаҳон чемпионларини мағлуб этдилар, Димитри Пайет эса мусобақанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлмоқда. Умид қиламизки, мусобақа мезбонлари финалда Криштиану Роналду ва унинг шерикларини мағлуб этадилар", - дейилади табрикда.