"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти янги жамоасидаги иши ҳақида фикр билдирди.
"Бу ерда эканимдан мамнунман ва бунинг учун "Бавария"га миннатдорчилик билдирмоқчиман. Дўстим Гвардиола бу ерда катта ишларни амалга оширди деб ўйлайман. У ажойиб жамоа шакллантирди. Мен бу ерга инқилоб ўрнатиш учун келмаганман. Гвардиола жуда яхши иш олиб борди. Мен эса унинг услубини ривожлантиришни истайман", - дейди Анчелотти.