«Милан» янги мавсумда «Ювентус» ҳимоячиси Даниеле Ругани билан таркибни кучайтирмоқчи, деб хабар бермоқда Football Italia.
«Россонери» футболчини ижарага олмоқчи ёки 30 миллион еврога харид қилмоқчи.
Ругани ўтган мавсумда А серияда 17 ўйинда майдонга тушган эди.