"Ювентус" яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижозининг келажаги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бераётиб номаъқул сўзни қўллади.
Италия матбуоти Райола Манчестерга келиб, Погбанинг "МЮ"га ўтиши борасида музокара бошлагани ҳақида хабарлар тарқатган эди.
"Мана мен сизларга шуни айтаман: Погба ҳақида ўқиётган нарсаларингиз ҳаммаси - ..." - дея уят сўзни қўшди Райола.