"Барселона" клуби жамоа ҳужумчиси Луис Суареснинг маошини оширмоқчи.
A Bola хабарига кўра, клуб раҳбарияти футболчининг агенти билан шартномага ўзгартириш киритишни муҳокама қилмоқчи.
Манбада келтирилишича, "Барселона" Неймар ва Суареснинг маошлари тенг бўлишини истмоқда. Бразилиялик футболчи яқинда шартномасини узайтириб, маошини йилига 15 миллион евро қилиб олди. Суареснинг маоши ҳам шунча бўлиши мўлжалланмоқда.