«Милан» дарвозабони Диего Лопес «Рома» футболчисига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia.
Қайд қилинишича, римликлар «Арсенал» дарвозабони Войчех Шченсни шартномаси бўйича келишувга эришолмаяпти. Шу сабабли ҳам «Рома» янги дарвозабон излашга мажбур бўлмоқда.
Диего Лопес билан «Челси» клуби ҳам қизиқмоқда. Ўтган мавсумда у А серияда фақат 8та ўйинда майдонга тушган эди.













