Янги мавсумни "Вольфсбург"да ижарада бошлайдиган "Реал" ҳужумчиси Борха Майораль немис клубига ўтишига изоҳ берди.
"Вольфсбург"да бўлиб турганимдан жуда хурсандман. Бу оилавий клуб, ҳозирданоқ ўзимни қулай ҳис қила бошладим. Менга испан жамоларидан таклифлар бўлди, аммо "Вольфсбург"нинг чемпионлар лигасидаги ўйинлар ёқди. "Бўрилар" - мен учун энг яхши вариант бўлди.
Криштиану Роналду билан суҳбатлашдим. У хурсанд бўлди ва "Вольфсбург"га ўтишим, мен учун янада яхшироқ ўйнаш учун имконият эканлигини айтди. Менинг кумирим эса Карим Бензема бўлиб қолади", - дейди Майораль.