«Валенсия» ҳимоячиси Шкодран Мустафини «Арсенал»га қўйиб юбормоқчи эмас, деб хабар беради Marca.
«Кўршапалаклар» етакчи футболчиларидан биридан воз кечмоқчи эмас. Хабарга кўра, Мустафининг ўзи Лондонга кўчиб ўтишга қарши эмас. У билан аввалроқ «Милан» клуби ҳам қизиқиб кўрган эди.