Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Рио Олимпиадасида ғолиблик учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири – Ўзбекистон

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида «олтин» медал олган спортчи учун ваъда қилинган мукофот пули миқдори бўйича "кучли бешлик" қаторига кирди. Турнир ғолиб бўлган спортчиси учун Ўзбекистондан фақат Таиланд, Озарбайжон, Қозоғистон ва Филиппин кўпроқ мукофот ваъда қилган.

Олимпиададан "олтин" медаль билан қайтган ўзбекистонлик спортчига 200 минг доллар берилади. "Кумуш" учун 100 минг доллар, "бронза" учун эса 75 минг доллар ваъда қилинган. Нашрлар маълумотларига кўра, Таиланд "олтин" медаль учун 314 минг доллар, Озарбайжон 510 минг доллар мукофот беради.

Таиландлик ғолиб спортчига мукофот пули бирданига берилмайди, у 20 йил давомида мукофот пулини ойма-ой олади. Бундай спортчига 1 300 доллар миқдорида ойлик тўлов тайинланади. Қозоғистонлик спортчиларга биринчи ўрин учун 250 минг доллар, иккинчи ва учинчи ўринлар учун мос равишда 150 ва 75 минг доллардан мукофот пули ваъда қилинган. Бу борада тўртинчи ўриндаги филиппинликлар эса ғолиб спортчи учун 237 минг доллар ваъда қилган, бу ерда ҳам Таиланддаги каби ҳолат кузатилади. Ўзбекистон 200 минг долларлик мукофот билан бешинчи бўлиб турибди. Россия спортчиларга "олтин" медаль учун ҳозирги курсда 60 минг доллар, хитойликлар – 50 минг доллар, америкаликлар – 25 минг доллар ваъда қилган.

Немислар бу борада охирги қаторларда — 19,5 минг доллар. Буюк Британияда эса Олимпиададаги ғалаба учун мукофот пули берилиши белгиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги 2016 йилги Олимпия ўйинлари 5-21 август саналарида ўтказилади.

Манба: sputniknews-uz.com
Киритилди: 22:02, 02.08.2016.
Ўқилди: 13350 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.