«Интер» сардори Мауро Икарди катта эҳтимол билан жамоада қолади. Sky Sport хабарига кўра, 23 ёшли ҳужумчи «нерадзурри» билан янги шартнома имзолаш ҳақида келишувга эришди.
Унга кўра футболчининг маоши 3,8 млн евродан 5 млн еврога оширилади. Шартнома фақат октябрь ойида расмийлаштирилади, чунки Suning group компанияси айнан шу ойда клубни сотиб олиш ишларини якунлайди.













