«Челси» яримҳимоячиси Хуан Куадрадо агенти Алессандро Луччи мижозини «Ювентус» клубидаги ижарасини узайтириш масаласига ойдинлик киритди.
«Вазият оддий эмас. Эртага Лондонга бораман, Хуанни ижарасини узайтириш борасида музокара ўтказаман» - деди Луччи.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте Хуан Куадрадони жамоада олиб қолмоқчи, бироқ футболчининг оиласи Италияда яшашни маъқул топмоқда.













