Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Асаблар тинчланганда... (Ғузордаги триллердан сўнг)

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» билан ўтган «триллер» аста-секин унутила бошланди. Олдинда бунданда қийин учрашувлар кутиб турибди - «топишмоқ» жамоалар билан! Истаймизми, йўқми барибир Ғузордаги учрашув ҳақида бироз фикр билдиришни лозим топдим. Ўйинда киритилган голлар лавҳаларидан аёнки, «Навбаҳор» ёмон ўйин кўрсатмаган. Фақатгина «Шўртан» ўтган турдаги «Машъал»нинг мағлубияти учун «қасос» олгандек, гўё.

Ғузорликларнинг иккинчи голи ўтган турдаги Қаҳрамон Муҳаммаджоновнинг голига ўхшаб кетди. Парванов вазиятни кузатди, холос. Артур - яхши дарвозабон. Лекин у Олий лига даражасига мос келмайдиганга ўхшамоқда. Қирғизистон чемпионати ва Ўзбекистон Биринчилигининг Олий лигамиздаги савияси билан ўртадаги тафовут барчага маълум. Артур майдонга туширилмасин десак, бир тарафда Корнейчук амалиётсиз дарвозани ишончли қўриқлай олмаслигини кўрдик. Хуллас, жамоа тажрибали ва ишончли посбонга муҳтожлиги маълум бўлиб бормоқда.

Кечаги учрашувда ҳисоб 2:2 бўлгач, футболчиларимиз тўпни майдон марказидан киритишди. Ўйин якунланишига бир дақиқача қолганди. Аслида дуранг яхши натижа эди. Тўп ўйинга киритилгач, қанотдаги футболчимиз тўпни тўппа-тўғри мезбонларга етказиб берди ва якунда «Шўртан»нинг ҳужуми гол билан якунланди. Тўп ўйинга киритилганда, тўпни орқага қайтариб бир очколик ҳисобни сақлаб қолиш мумкин эди.

Энди футболчиларимиз олдиндаги ўйин ҳақида ўйлашлари лозим. «Олмалиқ»қа қарши ўйин қийин кечиши аниқ. Ушбу учрашувдаги ишончли ғалабагина бироз мухлисларни юпантириши мумкин, холос. Шу боис, Равшан Бозоров ҳам таркибда кичик ўзгартириш киритиши лозим, фикримизча. Алексин ўрнига илк дақиқалардан балки Нуриевни туширган маъқулмикин? Олдинда вақт бор, ҳаммасини ўнглаш мумкин.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 21:56, 27.08.2016.
Ўқилди: 6608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.