Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон терма жамоаси: ЖЧ учун кечаги ва бугунги иштирок

Баҳо:
+ | -
2018 йилда Россияда бўлиб отадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун дунёнинг барча минтақаларида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Кеча, 6 сентябрь Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичининг иккинчи турида Қатар термасига қарши майдонга тушди. 
 
Футболчиларимиз меҳмонда ўйнаганига қарамасдан минимал ҳисобда (0:1) ғалаба қозонишди. Учрашувда киритилган ягона гол муаллифи Егор Кримец бўлди. Ўзбекистон футболчилари киритилган голни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлади.
 


Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун учинчи саралаш босқичи бирор марта кетма-кет ғалаба билан бошламаган ва бундай омадли тақвимга эга бўлмаган эди. Вакилларимиз 1 сентябрь куни биринчи тур доирасида Сурия термасига қарши майдонга тушишди ва 1:0 ҳисобида рақибларда устун келишди. Бу ғалаба Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган эди. Ўзбекистон кейинги тур учрашувларини 6 ва 11 октябрь кунлари Эрон ва Хитой терма жамоаларига қарши Тошкентда ўтказади. Бу ҳам йигитларимизга мезбонда ғалаба қозониш учун катта устунлик беради. 
 
Қуйида сўнгги учта жаҳон чемпионати саралашнинг учинчи босқичларида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки турларни қандай натижа билан бошлашгани ҳақида маълумот берамиз. 
 
“ЖЧ-2014”
Саралаш, сўнгги босқич. 
 
1-тур. Ўзбекистон-Эрон – 0:1
2-тур. Ливан-Ўзбекистон – 1:1
 
“ЖЧ-2010”
Саралаш,  сўнгги босқич. 
 
1-тур. Қатар-Ўзбекистон–3:0
2-тур. Ўзбекистон-Австралия – 0:1
  
“ЖЧ-2006”
Саралаш,  учинчи босқич.
 
1-тур. Ўзбекистон-Саудия Арабистони – 1:1
2-тур. Қувайт-Ўзбекистон – 2:1 Руслан Сулаймонов

 

 

 
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 15:25, 07.09.2016.
Ўқилди: 11132 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик