«Барселона» АҚШ мамлакатида кенг қулоч ёйишни мақсад қилган, деб маълум қилмоқда клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу.
Нью-Йоркда «Барселона» клубининг офисини очилиши маросимида сўзга чиққан Бартомеу: «Клубнинг мақсадларидан бири АҚШ чемпионатида иштирок этувчи аёллар жамоасини тузишдир. Шунингдек футзал клубини ташкил қилишни ҳам кўзлаганмиз» - деди.