Англия премьер-лигасининг 4-турида «Челси» сафарда «Суонси» билан ўйнади. Қизиқарли ўтган баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
18-дақиқада Диего Коста жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда «Суонси» кетма-кет икки гол урди. 60-дақиқада Сигурдсон пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, орадан икки дақиқа ўтгач Фер дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдира олди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Диего Коста акробатик усулда зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар бошқа гол уришмади.
Натижада «Челси» мавсумдаги дастлабки очколарни йўқотди ва мусобақа жадвалида иккинчи ўринга тушди.
Суонси – Челси 2:2
Голлар: 0:1 – 18 Диего Коста, 1:1 – 59, пенальти Сигурдссон, 2:1 – 62 Фер, 2:2 – 81 Диего Коста.
Суонси – Фабианьски, Амат, Фернандес, Тэйлор (Барроу, 41), Кингсли, Фер, Ки Сон Ен, Сигурдссон, Корк, Нотон, Льоренте.
Челси – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Оскар, Канте, Матич (Фабрегас, 76), Виллиан (Мозес, 77), Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Фер (26), Диего Коста (41), Фернандес (42), Амат (48), Куртуа (59).