«Палермо» хўжайини Маурицио Дзампарини клубни америкалик тадбиркор Франк Кашиога сотишни истамади.
75 ёшли президент харидорнинг самимий ниятига ишонмади ва клубни 50 миллион еврога сотмади, деб хабар бермоқда Football Italia.
Айни пайтда Дзампарини хитойликлар билан музокара ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, у «Палермо»ни 2002 йили 20 миллион еврога харид қилганди.