Испанияда, Сегунда Б доирасида ўтказилган «Кордоба» ва «Реал Хаэн» клублари ўйинида қизиқ воқеа содир бўлди.
Marca хабарига кўра, «Хаэн» клубини қўллаб-қувватлаш учун Кордобага ташриф буюрган ёш оила 2 ойлик боласи учун чипта сотиб олишга мажбур қилинди. Ҳатто мустақил ўтира олмайдиган чақалоқ учун 10 евро тўланди.
Бу можародан хабар топган «Кордоба» президенти Карлос Гонсалес: «футбол кўриш истагида ташриф буюрган ҳар бир инсон чипта пулини тўлаши шарт» - деди.