Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ла лига. «Барселона» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 4-турида "Барселона" сафарда турнир дебютанти "Леганес"га қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Майдон эгалари ўйин бошида номдор рақибга нисбатан юқори прессинг қўллаб, каталонияликларга ўйин бермасликка интилди. Аммо ўйиннинг 15-дақиқасидан бошлаб танаффусга қадар меҳмонлар "Леганес" дарвозасига 3та тўп киритишди. Бунда Месси-Суарес-Неймар ҳужум учлиги бир-бирини ажойиб тушуниб қилганини таъкидлаш лозим. Мессининг голига Суарес, Суареснинг голига Месси ва Неймарнинг голига Суарес ҳаммуаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим бошида Мессининг ўзи пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, Рафиньянинг зарбасидан сўнг тўп "тўққизлик" орқали тўрга бориб тушди. Баҳс тугашига 10 дақиқа қолганида майдон эгалари жарима зарбасидан битта гол уришга муваффақ бўлишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 9тага етказиб олди ва вақтинчалик бўлса-да жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Леганес – Барселона 1:5 (0:3, 1:2)
Голлар: 0:1 – 15 Месси, 0:2 – 31 Суарес, 0:3 – 44 Неймар, 0:4 – 55, пенальти Месси, 0:5 – 64 Рафинья, 1:5 – 80 Пирес.
Леганес – Серантес, Инсуа, Межани (Перес, 46), Рико, Бустинса, Састре, Лопес (Шимановски, 61), Пирес, Диас, Коне, Мачис (Рамос, 61).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Умтити, Маскерано, Рафинья, Ракитич (Туран, 57), Иньеста (Суарес, 65), Неймар, Месси, Суарес (Пако Алькасер, 56).
Огоҳлантиришлар: Ракитич (24), Межани (27), Диас (39), Бустинса (54), Неймар (80), Рамос (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:50, 17.09.2016.
Ўқилди: 15421 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик