Швециянинг АИК клуби ёши катта мухлисларни стадионларга жалб қилиш мақсадида ўзига хос тадбирни уюштирди.
22-тур ўйинидан олдин футболчиларни майдонга одатдагидек болакайлар эмас, балки қариялар олиб тушди. Улар орасида УЕФАнинг собиқ президенти, 87 ёшли Леннарт Юханссон ҳам бор эди.
Ўйинда АИК «Эфле» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.