4-тур доирасида ўтказилган «Интер» ва «Ювентус» (2:1) ўртасидаги «Италия дербиси» чемпионатнинг энг сердаромад ўйини бўлди.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, чипталар савдосидан тушган даромад 3,4 миллион еврони ташкил қилди. Бу эса А серия тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Маълумотга кўра, ўйин учун чиқарилган чипталарнинг 2500 евро нархга эга 8таси сотилмай қолган холос.