Жозе Моуриньо сўнгги 10 йил ичида илк бор қаторасига 3 бор мағлубиятга учради. Боз устига, бу каби омадсизликлар “МЮ”да юз берди. Биз эндиликда “қизил иблислар” билан юз бераётган кичик таназзул борасида сўз юритамиз.
“Уотфорд”дан учралган 1:3 ҳисобидаги мағлубият нафақат мухлислар ва экспертлар, балки Жозенинг ўзи учун ҳам кутилмаган фожеа бўлди. Ҳаттоки ўйин сўнггида Моуриньонинг ҳолатига қараб натижани аниқлаб олиш ҳам қийин эмас эди.
Моуриньо – сеҳргар эмас ва ван Гаал қолдириб кетган ноўрин изларни кетказиш ҳам бир қанча муддат талаб қилади. Буни фақатгина сабрсиз фанатлар тушунишмайди. “Юнайтед”да “Олд Траффорд”га Ибрагимович ва Погба каби юлдузлар ташриф буюрганидан сўнг, ҳайратдан ақлдан озаёзишди. Буни рад этиш мумкин эмас. Аммо, майдонда пуллар эмас, балки футболчилар тўп суради. Ҳаттоки, Погба учун тўланган 105 миллион евро ҳам Пол таажжубли футбол намойиш этишига кафолат дегани эмас! Погба ҳозирча ҳайрон қолдирмаяпти ва унинг жамоаси эса, кетма-кет учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бундай омадсизликлар ва тушунмовчиликлар ван Гаал даврида кўп маротаба содир бўлганди. Моурино айнан шу муаммони ҳал қилиш учун Манчестерга чорланди. Мағлубиятларга назар ташласак, ҳеч ким “қизил иблислар”ни қайсидир мағлубиятини адолатсиз, деб айта олмайди ва бу қайсидир маънода кулгили ҳам туюлади. Айниқса, Манчестер дербисидаги мағлубият улар учун оғриқли бўлди. Муаммо “Юнайтед” ютказганида эмас, балки рақиби қўли остида қўғирчоқ бўлганлигидадир.
“Борнмут – жорий мавсумда биз учун энг катта муаммо тугъдирган жамоа”, – дея Гуардиола яқинда берган интервюсида айтиб ўтди. Ўйинга манкунианликлар фақат Бравонинг беўхшов хатосидан сўнг қисман қайтишди. Бунгача на 40 миллионлик Мҳитарян ва на 105 миллионлик Погба ўзини кўрсата олди.
“Манчестер Юнайтед” фанатларидан бироз сабрли бўлиш талаб этилади. Моуринодек буюк мураббийга бу клубни Европа элитасига қайтариш ноиложсиз масала эмас. Аммо, буни адо этиш учун Жозега маълум муддат вақт керак бўлади. “Бизнинг мақсадимиз – бу титул”. Ушбу сўзлар кимсан Моуринога тегишли ва бу сўзлар сўнгги “Ҳалл” устидан қозонилган гъалабадан сўнг айтиб ўтилган. Кўрамиз, жорий мавсумда Жозе қайси погъонага кўтарила олар экан. Аммо, жамоа зудлик билан кучли прогресс ва ўзгаришларни ўзлаштира олса, титулга ҳам курашишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.