Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Италиянинг “Удинезе” клубида тўп сураётган 18 ёшли иқтидор эгаси – Панайотис Арменакасга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.
АҚШда туғилиб, Австралияда катта бўлган футболчи 7 йилдан буён скаутларнинг “нишони” остида бўлиб турибди. 13 ёшида “Бенфика” у билан шартнома имзолаганди.
Кейин эса у Англиянинг “Уотфорд” клуби ёшлар жамоасида ҳам ўз кучини синаб кўрди. Шундан сўнг, Панайотис “Удинезе” сафига қўшилиб олганди. Эндиликда у яна Премьер-лигага қайтиши мумкин.