Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Испания чемпионати 5-тур. «Реал» «Вильярреал»ни мағлуб этолмади

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 5-турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида «Вильярреал» билан ўйнади.

Биринчи бўлимда «Реал»нинг ҳужумдаги ўйини қовушмади. Рақиб эса ягона вазиятдан унумли фойдаланиб қолди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Тригероснинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп жарима майдони чизиғида турган Серхио Рамоснинг қўлига тегди.

Бруно Сориано пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. У тўпни оҳиста зарба билан марказдан йўллаган эди.

Иккинчи бўлимни «Реал» шиддатли бошлади ва ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан оширилган тўпни Рамос боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Шундан сўнг ташаббус тўлиғича мезбонлар томонда бўлди. Аммо Роналду, Бэйл, Бензема, Кроос ва Мората яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада ўйин дуранг ҳисоб билан якунланди.

Испания чемпионати 5-тур.

Реал Мадрид – Вильярреал 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 45, пенальти Сориано, 1:1 – 48 Рамос.
Реал Мадрид – Касилья, Варан, Марсело (Карвахаль, 45), Данило, Рамос, Ковачич, Кроос, Хамес, Бэйл (Васкес, 72), Роналду, Бензема (Мората, 77).
Вильярреал – Асенхо, Мусаккьо, Хосе Анхель, Марио Гаспар, Руис, Кастильехо, Дос Сантос (Ндиайе, 88), Черышев (Сориано, 64), Тригерос, Сансоне (Пато, 73), Сориано.
Огоҳлантириш: Рамос (45), Хосе Анхель (52), Роналду (69), Кроос (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:59, 22.09.2016.
Ўқилди: 8422 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик