Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Атлетико» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 5-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилди. Ушбу ўйиндан олдин "Реал" ўз майдонида "Вильярреал"га қарши ўйинда очко йўқотганини инобатга олганда, иккала жамоада "Қироллик клуби"га яқинлашиб олиш имконияти бор эди. Аммо бу баҳс ҳам дуранг билан якунланди.

Дастлабки 30 дақиқа ичида жамоалар тахминан бир-бирларига тенг футбол намойиш қилдилар. Танаффусгача бўлган сўнгги 15 дақиқада "Барселона" босимни оширди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Иньеста дарвозабон майдончасига узатма берди. Ракитич бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни Диего Симеоне шогирдлари фаол бошлашди. Боз устига, Луис Энрике аввал Бускетсни, сўнгра жароҳат олган Лионель Мессини захирага олди. Бу эса меҳмонларнинг ҳисобни тенглаштиришига олиб келди. Меҳмонлар чап қанотда тўпни ўйинга киритишди ва Торрес Пикенинг ёнидан ўтказиб Корреага узатма берди. Маскерано эса кутилмаганда йиқилиб тушди ва Анхель дарвозабон билан бирга-бир вазиятда 15 метрдан зарба берди. Тўп устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Ҳакамнинг финал ҳуштагига қадар каталонияларда гол уриш учун камида 3та, мадридликларда бир марта имконият юзага келди. Бироқ посбонлар яхши ҳаракат қилиб, тўпнинг дарвозадан ўрин олишига йўл қўйишмади.

Ушбу дурангдан кейин "Барселона" 10, "Атлетико" эса 9 очко билан жадвалда 3 ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди. "Реал" 13 очко билан биринчи, "Севилья" 11 очко билан 2-ўринни банд этган.

Испания Ла лигаси, 5-тур
"БАРСЕЛОНА" - "АТЛЕТИКО" - 1:1
Голлар: 1:0 – 41 Ракитич, 1:1 – 61 Корреа.
Барселона – тер Штеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс (Андре Гомеш, 51), Маскерано, Ракитич, Серджи Роберто, Иньеста, Неймар, Месси (Турон, 59).
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Габи, Коке, Феррейра Карраско (Парти, 73), Сауль (Торрес, 60), Гризманн, Гамейро (Корреа, 60).
Огоҳлантиришлар: Коке (54), Гризманн (67), Парти (82), Суарес (84), Филипе Луис (86), Альба (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:52, 22.09.2016.
Ўқилди: 11944 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.