Испания чемпионатининг 6-тури доирасида «Барселона» Хихонда «Спортинг»га қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки ярим соатини кузата туриб, йирик ҳисоб қайд этилишини тахмин қилиш қийин эди. Каталонияликлар биринчи бўлимнинг ўрталаригача тайинли ҳужум ташкил қила олишмади. Бироқ мезбонлар ўз хатолари орқали рақиб ёрдам бериб юборишди ва "кўк-анорранглилар" 3 дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлишди.
Дастлаб Аморебьета тўпни тепиб юбориш чоғида меҳмонларга бериб қўйди. Тўп дарҳол Суаресга етказилди ва уругвайлик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятда посбонни алдаб ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб ташкил этилган ҳужум пайтида Неймар марказдан аниқ узатма билан ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Серхи Робертони тўп билан таъминлади. У дарвозабон майдончасига яқинига узатма берди ва Рафинья ҳимоячиларни ортда қолдирганча бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишди. "Барселона" яна рақибнинг хатосини кутди. Ўйин тугашига 16 дақиқага қолганида Альберто Лора қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг сўнгги 10 дақиқада каталонияликлар 3та гол уришга муваффақ бўлишди. Неймар дублни расмийлаштирган бўлса, Арда Турон ўз ҳисобига битта гол ёзди. Эътиборли томони, меҳмонлар томонидан урилган бешта голнинг 4таси айнан Сержи Роберто иштирокида ташкил этилди.
Испания чемпионати, 6-тур
"СПОРТИНГ ХИХОН" – "БАРСЕЛОНА" - 0:5
Голлар: 0:1 – 29 Суарес, 0:2 – 32 Рафинья, 0:3 – 81 Неймар, 0:4 – 85 Туран, 0:5 – 88 Неймар.
Спортинг Хихон – Куэльяр, Хорхе Мере, Кастельяно, Лора, Аморебьета, Родригес (Дуглас Перейра, 77), Касес, Гомес (Нди, 68), Альварес, Бурги, Чоп (Кастро, 68).
Барселона – тер Стеген, Матье, Пике, Динь, Андре Гомеш, Серджи Роберто, Рафинья, Бускетс (Суарес, 69), Туран, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 72).
Огоҳлантиришлар: Лора (9), Аморебьета (86).
Четлатиш: Лора (74).