Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

АПЛ. Лондон дербисида «Арсенал» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 6-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Арсен Венгер шогирдлари биринчи бўлимни идеал даражада ўтказишди ва танаффусга қадар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Кэйхилнинг қўпол хатосидан кейин Алексис Санчес тўпни эгаллади ва яккама-якка вазиятда тўпни Куртуанинг устидан ошириб, дарвозага жойлади.

Орадан 3 дақиқа "канонирлар" қисқа паслар орқали "Челси" мудофаасини ёриб ўтишди ва Санчеснинг узатмасидан кейин Уолкотт дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида майдон эгалари қарши ҳужумни голга айлантиришди. Ўзил тўпни ўнг томонда очилаётган Санчесга етказди. Алексис Месутнинг очилаётган жойини кўрди ва жарима майдончасининг нариги томон ҳаводан узатма берди. Германиялик футболчининг зарбасидан кейин тўп ерга урилиб, Куртуанинг устидан ошиб ўтди ва олис устунга тегиб, тўрга тушди, 3:0!

Иккинчи бўлимда "Челси" ҳужум қилишга уринди, аммо уларнинг ҳаракатлари ҳеч қандай самара келтирмади. Аксинча, мезбонлар қарши ҳужумларда жуда кўплаб вазиятларни кўкка совуришди. Акс ҳолда ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди.

Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" 3-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Челси" мағлубият туфайли 8-поғонага тушиб қолди.

АПЛ, 6-тур
Арсенал – Челси 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 11 Санчес, 2:0 – 14 Уолкотт, 3:0 – 40 Озил.
Арсенал – Чех, Бельерин, Мустафи, Косьельни, Монреаль, Касорла, Коклен (Джака, 32), Уолкотт, Ўзил, Ивоби (Гиббс, 69), Санчес (Жиру, 79).
Челси – Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Давид Луиз, Аспиликуэта, Канте, Виллиан (Педро, 70), Фабрегас (Алонсо, 55), Матич, Азар (Батшуайи, 71), Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Иванович (28), Диего Коста (83).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:35, 24.09.2016.
Ўқилди: 8264 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.