Чемпионлар лигасида 2-тур ўйинлари давом этади.
"D" гуруҳида "Ростов" жамоаси ўз майдонида ПСВ клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар бирор марта ҳам учрашишмаган.
Биринчи турда ПСВ "Атлетико"га 0:1, "Ростов" эса "Бавария"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой берган.
"Ростов" жамоаси бугун Чемпионлар лигасида ўз майдонида илк ўйинини ўтказади.
Эсалтиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.